Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Президент экспорт қилишда тадбиркорларга ёрдам бермаётган ҳокимларни огоҳлантирди

Президент экспорт қилишда тадбиркорларга ёрдам бермаётган ҳокимларни огоҳлантирди

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда Президент Шавкат Мирзиёев экспорт кўрсаткичлари пасайган ҳудудлар фаолиятини кескин танқид қилди.

Қайд этилишича, сўнгги олти ойда 908 та тадбиркор 3 миллиард 600 миллион долларлик шартномалар тузган. Бироқ ҳамкор давлатлардаги вазият ўзгаргани сабабли улар ҳали экспортни бошлай олмаган.

Шу билан бирга, айрим ҳокимлар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатиш ўрнига вазиятни ўз ҳолича қолдиргани таъкидланди. Бу эса экспорт кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатган.

Биринчи чорак якунлари бўйича бир қатор ҳудудларда экспорт кескин камайган. Хусусан, Норин, Касби, Шеробод, Ёзёвон ва Денов туманларида экспорт ҳажми икки баробардан зиёдга қисқарган.

Шунингдек, Шаҳрисабз, Учқудуқ, Паркент, Тошкент тумани, Жиззах, Навоий, Наманган, Ангрен, Бекобод ва Нурафшон шаҳарларида экспорт режалари 70 фоизга ҳам етмаган.

Президент мазкур ҳудудлар раҳбарларини огоҳлантириб, биринчи ярим йилликда ўсиш таъминланмаса, қатъий хулоса қилиниши билдирилди.

Давлат раҳбари ҳозирги шароитда экспортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, тадбиркорлар янги бозор топиш, айланма маблағ, сертификатлаш ва логистика каби муаммоларни мустақил ҳал қила олмаяпти.

Шу боис, ушбу йўналишда ягона ва самарали тизим яратиш зарурлиги қайд этилди. Масъулларга экспортни ривожлантириш бўйича натижага йўналтирилган комплекс ёндашув ишлаб чиқиш ва тегишли таклифлар киритиш топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг