Франция ҳам музлатилган Россия активларидан Украинага беришга қарши
Парижга Россиянинг музлатилган суверен активларини Украина манфаатларига йўналтириш бўйича босим кучаймоқда. Франция эса Украинани молиялаштириш учун мамлакатдаги хусусий банкларда музлатилган Россия активларидан фойдаланишга қарши чиқмоқда.
Францияда жами 18 миллиард евро Россия Марказий банкига тегишли маблағлар асосан хусусий банкларда сақланади, аммо Париж уларнинг номларини икки йилдан бери махфий сақлаб келмоқда.
Франция ҳукуматининг маълум қилишича, хусусий банклардаги Россия активлари ҳақидаги маълумотлар тегишли қонунлар билан ҳимояланган. Шу сабаб улар на ушбу банкларнинг рўйхати, на улардаги маблағлардан тушаётган фоизлар ҳақида маълумотни очиқлайди.
Бошқа Европа давлатлари эса бу вазиятдан норози. Улар Францияни маълумотни яширётганликда айблаб, умумий Европа механизмларини ишлатишга чақирмоқда.
Еврокомиссия Украинага йирик ҳажмдаги молиявий ёрдамни таъминлаш учун Россия активларини гаров сифатида қўллашни таклиф қилмоқда. Янги таклифга кўра, Украинага репарацион кредит берилади ва фойда Россия активларини ҳисобга олиб, умумий Европа банкилари орқали таъминланади. Шунингдек, схемага фақат Euroclear эмас, балки Франция ва бошқа мамлакатлардаги хусусий банклар ҳам қўшилиши керак.
Бельгия бу масалани фаол қўлламоқда. Унга кўра, Euroclear ягона устидаги юкни кўтариб келмоқда ва Россия томонидан эҳтимолий хавфлар асосан унга қаратилмоқда.
Париж, гарчанд Украина учун кредит ғоясини қўллаб-қувватласа-да, хусусий банкларда сақланаётган активларни схемага қўшишга қарши. Бунга хусусий банкларнинг Euroclear’дан фарқли ўлароқ, Россия олдида фоиз тўлаш бўйича турли шартномавий мажбуриятлари мавжудлиги, баъзи банклар Россия маблағларидан тушган фоизларни ўзларида сақлаш имконига эга экани ҳамда Россияга фоиз тўлаш мажбурияти ҳуқуқий таваккалларни ошириши мумкинлиги сабаб сифатида кўрсатилмоқда.
Манбаларига кўра, Франциядаги 18 млрд евронинг катта қисми BNP Paribasда сақланаётгани айтилмоқда. Credit Agricole ва Societe Generale ҳам имконий гумондорлар қаторида, аммо ушбу банклар маълумот беришдан қатъиян бош тортган.
Бельгияда ҳам Euroclear’дан ташқари 7 млрд евро хусусий банкларда музлатилган.
Euroclear Москвага фоиз тўлаш мажбуриятига эга эмас. Унинг, 2023 йилдаги фойдаси – 5,4 млрд, 2024 йил биринчи ярмидаги фойдаси эса 2,4 млрд еврони ташкил этди.
Бу маблағлар Украинага ажратилган 50 млрд долларлик кредит пакетини таъминлаш учун ишлатилмоқда.
Франция президенти маъмурияти, Молия вазирлиги, Марказий банк – барчаси ушбу масала юзасидан изоҳ беришдан бош тортмоқда.
ЕИ етакчилари икки ҳафтадан сўнг бўладиган саммитда ушбу «репарацион кредит» масаласини муҳокама қилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ҳам бир нечта Европа Иттифоқи мамлакатларини Украинага ёрдам кўрсатиш учун Европада музлатилган Россия активларини ишлатиш режасини қўллаб-қувватламасликка чақиргани хабар қилинганди.
Маълумот учун, Euroclear – Бельгияда жойлашган халқаро марказий депозитарий бўлиб, унда қимматли қоғозлар ва молиявий активларни сақлайди. У 1968 йили ташкил этилган ва ҳозир Европадаги энг йирик депозитарийлардан бири.
2022 йилги санкциялардан сўнг Россиянинг Европа ҳудудидаги жуда катта активлари музлатилган. Улардан 191 млрд евро атрофидаги сумма айнан Euroclear’да сақланмоқда.
Музлатилган активлардан тушаётган фоизлар ва дивидендлар ҳам Euroclear’да қолмоқда. Жумладан:
- 2023 йилда – 5,4 млрд евро,
- 2024 йил биринчи ярмида – 2,4 млрд евро даромад олган,
- 2025 йил бошида ҳам миллиардлаб евро фойда тушишда давом этган.
Бу маблағлардан катта қисми Украинага ажратилган 50 млрд долларлик молиявий пакетни таъминлаш учун ишлатилмоқда.
Euroclear Россияга ҳеч қандай фоиз тўлаш мажбуриятига эга эмас — бу унинг асосий ҳуқуқий устунлигидир.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter