Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Франциялик журналистга «Олтин қалам» топширилди

Франциялик журналистга «Олтин қалам» топширилди

Фото: Журналистлар уюшмаси

Парижда франциялик журналистга «Олтин қалам» мукофоти топширилди. 

​Франциялик журналист, «Georama» нашриёти асосчиси ва директори Дидье Лабуш «Олтин қалам» миллий мукофоти учун халкаро танловнинг бу йилги ғолибларидан бири бўлган эди.

​Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегациясининг Францияга сафари доирасида Ўзбекистон элчихонасида журналистга ушбу мукофот тантанали равишда топширилди.

​Маросимда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов мамлакатимизда сўз эркинлиги ва очиқликни таъминлаш, журналистларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди.

​Тадбир давомида Дидье Лабушга Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолик гувоҳномаси ҳам топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг