Расман: Ғофуржон Мирзаев Бош вазир ўринбосари — Маҳаллалар уюшмаси раиси этиб тайинланди
Унга кўра, Ғофуржон Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси лавозимида иш бошлайди.
Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Маълумот учун, бундан аввал Ғофуржон Мирзаевнинг мазкур лавозимга номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан маъқулланган эди.
Янги лавозимда Ғофуржон Мирзаевга маҳалла тизими фаолиятини самарали ташкил этиш, аҳоли билан ишлаш сифатини ошириш ҳамда маҳаллалардаги ижтимоий масалаларни ҳал этишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш вазифалари юкланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter