Грузияда Коррупцияга қарши курашиш идораси тугатилади
Грузия ҳукумати 2026 йил мартида Коррупцияга қарши курашиш идораси фаолиятини тугатади. Бу ҳақда парламент спикери Шалва Папуашвили 17 ноябр куни ўтказилган брифингда маълум қилди.
Таъкидланишича, идора тугатилиб, унинг функциялари тўлиқ Давлат аудит хизматига ўтказилади.
Коррупцияга қарши курашиш идораси мансабдор шахслар, партиялар ва нодавлат ташкилотларнинг декларацияларини тўплаш ва баҳолаш билан шуғулланади, бу вазифани Давлат аудити хизмати ҳам бажариши мумкин, деди Папуашвили.
Маълумот учун: Грузияда Коррупцияга қарши курашиш идораси 2022 йилда Европа Иттифоқи тавсияси билан ташкил этилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter