Ўзбекистонда ҳар 1000 нафар аёлга нечта эркак тўғри келиши маълум бўлди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 январ ҳолатида мамлакатда ҳар 1 минг нафар аёлга ўртача 1 минг 15 нафар эркак тўғри келган.
Қайд этилишича, гендер нисбати бўйича энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятида кузатилган. У ерда ҳар 1 минг нафар аёл ҳисобига 1 минг 34 нафар эркак тўғри келмоқда.
Кейинги ўринларда Қашқадарё вилояти — 1 минг 29 нафар ва Андижон вилояти — 1 минг 27 нафар кўрсаткич билан қайд этилган.
Статистикага кўра, Навоий вилоятида ҳар 1 минг аёлга 1 минг 26 нафар, Сурхондарё вилоятида 1 минг 25 нафар эркак тўғри келади.
Жиззах ва Фарғона вилоятларида бу кўрсаткич 1 минг 19 нафардан бўлган. Самарқанд вилоятида эса ҳар 1 минг нафар аёл ҳисобига 1 минг 16 нафар эркак қайд этилган.
Қорақалпоғистон Республикасида 1 минг 10 нафар, Сирдарё вилоятида 1 минг 9 нафар, Тошкент вилоятида эса 1 минг 8 нафар эркак тўғри келиши маълум қилинган.
Ҳисоботда энг паст кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган. Пойтахтда ҳар 1 минг нафар аёл ҳисобига 966 нафар эркак тўғри келмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter