Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳар йили «Энг яхши ихтиро» республика танлови ўтказиб борилади

Ҳар йили «Энг яхши ихтиро» республика танлови ўтказиб борилади

Жорий йил 27 ноябрдаги ПҚ–358-сон қарор билан интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Унга кўра, 2026 йил 1 мартдан:

  • Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар учун суд томонидан жавобгарлик чоралари қўллангани рейтинг балларини камайтирувчи ҳамда товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига эга бўлиш қўшимча балл берувчи кўрсаткич ҳисобланади;
  • интеллектуал мулк объектларига доир муҳофаза ҳужжатлари (гувоҳнома, патент) дубликати тўлов асосида онлайн шаклда берилади.

Шунингдек, «Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонини таъсис этилади.

Интеллектуал мулк объектларини бошқариш бўйича қуйидагиларда олий маълумотли кадрлар тайёрлашни йўлга қўйилади:

  • 2026/2027 ўқув йилидан – Ўзбекистон миллий университетида;
  • 2029/2030 ўқув йилигача камида 4 та олий таълим муассасасида.

2026 йилдан ҳар йили «Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модель», «Энг яхши саноат намунаси», «Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси» ҳамда «Энг яхши селекция ютуғи» номинациялари бўйича республика танлови ўтказиб борилади.

Танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича 1, 2 ва 3-ўрин ғолибларига БҲМнинг 150, 125 ва 100 баравари миқдорида мукофот пули берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг