Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳусан Ботиров Биатлон федерацияси раиси этиб сайланди

Ҳусан Ботиров Биатлон федерацияси раиси этиб сайланди

Бугун «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгашида Ўзбекистон Биатлон федерациясининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Унда федерациянинг янги раҳбарияти сайланди.

Конференция якунига кўра, Ҳусан Ботиров Ўзбекистон Биатлон федерацияси раиси этиб сайланди. Мансур Мамадаминов биринчи ўринбосар, Анвар Курбаниязов эса раис ўринбосари лавозимини эгаллади.

Янги раҳбарият федерация олдида турган устувор вазифаларни белгилаб, Ўзбекистон биатлонини янада ривожлантириш, спортчиларнинг халқаро мусобақалардаги натижаларини яхшилаш ва юқори даражадаги мусобақаларга пухта тайёргарлик кўришга алоҳида эътибор қаратишини маълум қилди.

Хусусан, 2027 йилги Жаҳон чемпионати ҳамда 2030 йилги Қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик федерация фаолиятининг муҳим йўналишларидан бири бўлиши таъкидланди.

Янги раҳбарият олдида биатлон инфратузилмасини ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни саралаш ва тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон биатлонининг халқаро майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш каби вазифалар турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг