Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Ички ишлар вазирига биринчи ўринбосар тайинланди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан полковник Тимур Камалитдинович Исмаилов Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан у Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи лавозимидан озод этилди.

Янги раҳбарга жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимини такомиллаштириш вазифалари юклатилди.

Аввал мазкур лавозимда ишлаган Рустам Жўраев Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси лавозимига тайинланганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг