Иссиқхонасида шина ва мазут ёқаётганларнинг қозонхонаси мусодара қилинади
Президентнинг Тошкент шаҳрида экологик вазиятни юмшатишга қаратилган фармони билан Экология қўмитасига бир ҳафта муддатда майдони 2 сотих ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда чанг-газ тозалаш ускуналари носоз ишлаши ёки мавжуд бўлмаганлиги учун маъмурий жарималар миқдорларини юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига 5 бараварга ва жисмоний шахсларга 3 бараварга оширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси топширилди.
Шунингдек, майдони 2 сотих ва ундан юқори бўлган иссиқхоналарда ёқилғи моддалар, материал ва чиқиндилар (шина, битум, мазут, ишлатилган автомобиль мойи, плёнка, резина, жун толаси ва бошқалар) ёқилгани аниқланганда иситиш қозонхонасини давлат фойдасига мусодара қилишни назарда тутувчи жиноий жавобгарликни ҳам жорий этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter