Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши кураш етакчиси дея эътироф этди

ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши кураш етакчиси дея эътироф этди

Фото: Zamin fondi

ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесус Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши кураш етакчиси дея эътироф этди.

Тошкент шаҳридаги Республика болалар онкологияси марказига биргаликдаги ташрифи чоғида у Зироат Мирзиёева раислигидаги «Замин» фондининг фаолиятини юқори баҳолади.



Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, айнан Биринчи хоним раҳбарлигида Фонд болалар онкологияси соҳасидаги тиббий хизматларни кенг кўламда яхшилаш ҳамда бутун мамлакат бўйлаб «Меҳрли мактаб» госпитал-мактабларининг ноёб тармоғини яратишда муҳим ўрин тутмоқда.



Биринчи хонимнинг ташаббуслари туфайли шифокор ва педагогларнинг саъй-ҳаракатлари бир мақсад йўлида бирлаштирилди. Эндиликда онкологик хасталикка чалинган болалар комплекс ёндашув асосида ғамхўрлик кўрсатилмоқда: улар нафақат замонавий муолажаларни, балки соғайиб кетиши ва тўлақонли ҳаёт кечириши учун зарур бўлган узлуксиз таълим ва ижтимоий кўмакни ҳам олмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг