Катта тезлиги билан мақтанган шоввозлар «олисга бормади»
Қоидабузарликлари билан мақтаниб, ижтимоий тармоқда машҳурликка эришишни кўзлаган икки йигит қилмишига яраша жазосини олди.
Улар шу йил март ойи бошларида пойтахтнинг Сергели тумани, Файзий Тошкент кўчасида Mercedes-Benz машинасига ноқонуний равишда мигалка мосламаларини ўрнатиб олиб, бир ҳолатда 210, яна бир ҳолатда 222 км/соатдан юқори тезликда ҳаракатланиб, йўл ва жамиятда юриш-туриш қоидаларини қўпол равишда бузган.
Улар билан профилактик суҳбат ўтказилиб, қонуний чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига тақдим этилди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг қарори билан қонунбузарларнинг ҳар иккисига нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter