Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Кеча тунда Москва аэропортлари 7 соатга «ёпилиб қолди»

Кеча тунда Москва аэропортлари 7 соатга «ёпилиб қолди»

Кеча тунда Россияда Украина дронлари томонидан навбатдаги йирик ҳужум амалга оширилгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Москва мэри Сергей Собяниннинг айтишича, Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Москва томон учиб келаётган 32та дронни уриб туширган.

Лекин эҳтимоий ҳужумлар сабаб тўртта аэропорт – Домодедово, Шереметьево, Внуково ва Жуковский аэропортлари 7 соат давомида қабул ва учириб юборишни тўлиқ тўхтатган. Натижада 130 дан ортиқ рейс бекор қилинди, кечиктирилди ёки бошқа шаҳарларга йўналтирилди.

Бу Москва авиация тизими учун 2023–2025 йиллардаги энг узоқ тўхташлардан бири.

Турли манбалар (Mash, бошқалар) Зеленоград, Сергиев Посад, Раменское ва Дубна атрофларида портлашлар бўлганини ёзган. Айрим манбалар дронларнинг Россиядаги энг йирик кимё саноати объектларидан бири бўлган Новгороддаги «Акрон» минерал ўғитлар заводига ҳам зарба берганини хабар қилган.

Собянин зарар ва қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот бермаган.

Россия мудофаа вазирлигига кўра, Украина ҳужумларида умумий 287та дрон уриб туширилган, шулардан 118таси Брянск вилоятида.

Бу – Украина томонидан Россия ҳудудига қилинган ҳужумлар орасидан ҳозирча энг йирикларидан бири сифатида қайд этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг