Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кондиционер ҳам фойда бермай қўйганда: нима учун Тошкентда уй-жой танлашга ёндашув ўзгарди

Кондиционер ҳам фойда бермай қўйганда: нима учун Тошкентда уй-жой танлашга ёндашув ўзгарди

2026 йил ёзи Тошкентнинг бардошлилигини яна бир бор синовдан ўтказмоқда. Ҳаво ҳарорати мунтазам равишда +40°C даражадан ошиб, электр тармоғига юклама энг юқори бўлган соатларда айрим туманлар аҳолиси вақти-вақти билан электр таъминотидаги узилишларга дуч келмоқда. Айнан шундай пайтларда қулайлик нафақат кондиционернинг қувватига, балки бинонинг қизиб кетишдан қай даражада ҳимоя қилинганига ҳам боғлиқ экани аён бўлади.

Кўчмас мулк бозори вакилларининг сўзларига кўра, харидорлар тобора кўпроқ нафақат бинонинг жойлашуви ва хонадонлар тарҳи, балки жазирама кунларда хонадон қай даражада қизиши ҳамда электр энергияси ўчиб қолганда унда мўътадил ҳарорат қанча вақт сақланиб туриши билан ҳам қизиқмоқда.

Мутахассислар иссиқ иқлим учун энг самарали ечимлардан бири сифатида осма вентиляцияли фасадни айтишмоқда: у иссиқлик изоляцияси қатлами, ҳаво бўшлиғи ва ташқи қопламадан иборат. Қуёш қопламани қиздиради, бироқ иссиқ ҳаво ҳаво бўшлиғи орқали юқорига кўтарилиб, ҳеч қандай вентилятор ва электр таъминотисиз ташқарига чиқиб кетади.

Илмий тадқиқотларга кўра, вентиляцияли фасад ортидаги деворнинг ташқи сирти сувоқли деворга нисбатан тахминан 14°C салқинроқ, ички сирти эса куннинг энг иссиқ пайтида 11–12°C гача салқинроқ бўлиши мумкин. Бино энг кўп қуёш тушадиган фасадларда совутиш учун сарфланадиган харажатларни 30–40 фоизгача тежаш имконини беради. Кондиционер ўчирилгандан кейин бундай хонадон бирданига қизиб кетмайди — мўътадил ҳарорат анча узоқ вақт сақланиб туради.

MEZON by LUMEN турар жой мажмуаси айнан шу тамойил асосида қурилган:

⦁ деворларига 100 мм минерал вата ётқизилган;
⦁ ҳаво қатлами ва мембрана ундаги намликни чиқариб туради, шу сабабли изоляция йиллар давомида ўз хусусиятларини йўқотмайди, керамогранит қопламаси эса қуёш нурига чидамли ва деярли парвариш талаб этмайди.
⦁ мажмуа яқинидан канал ўтади, ҳовлилар эса кўкаламзорлаштирилган: сув буғланиб, ҳавони намлантиради, шунинг учун сув бўйида ва салқинда ҳарорат тахминан 1-3 даража пастроқ бўлади.

Тошкентнинг жазирама иссиғи билан солиштирганда бу кичик фарқдек туюлиши мумкин, бироқ айнан шу бир неча даража оқшомни ҳовлида мароқли ўтказиш имконини беради.

“Яна бир неча йил аввал энергия самарадорлиги кондиционер харажатларини камайтириш воситаси сифатида қабул қилинарди. Бугун эса бу кундалик қулайлик масаласидир. Замонавий уй фақат кондиционерга таяниб қолмасдан, салқинликни сақлашда ёрдам бериши керак”, — дея таъкидлайди компания вакиллари.

MEZON турар жой мажмуаси “Дўстлик” метро бекатидан (собиқ Чкаловская) икки дақиқалик масофада жойлашган бўлиб, уни 2027 йилнинг I чорагида фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот: +998 78-113-95-99

Instagram: @mezon.residence

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг