Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Конституциявий суд бўйича устувор мақсадлар белгиланди

Конституциявий суд бўйича устувор мақсадлар белгиланди

Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди фаолиятини янада такомиллаштириш ва замонавий рақамли технологияларни жорий этишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» фармони эълон қилинди

Унга кўра, Конституциявий суд фаолиятини такомиллаштиришнинг устувор мақсадлари этиб белгиланди:

(а) фуқаролар ва юридик шахсларнинг конституциявий одил судловга эришиш, уларнинг бузилган конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш имкониятларини кенгайтириш;

(б) фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари (шикоятлари)ни кўриб чиқиш тартиб-таомилларини соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқлар ва оворагарчиликларни бартараф этиш;

(в) Конституциявий суд ваколатларини кенгайтириш орқали ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан таъсирчан конституциявий назорат ўрнатиш;

(г) конституциявий суд ишларини юритиш жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали Конституциявий суд фаолиятида шаффофликни ошириш.

Олий Мажлис палаталари ва Конституциявий суднинг қуйидаги таклифлари маъқулланди:

- Ахборотда қайд этилган таклиф ва тавсияларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан чора-тадбирлар режасини Олий Мажлис палаталари кенгашларининг қўшма қарори билан тасдиқлаш ҳамда унинг амалга оширилиши устидан назорат ўрнатиш;

масъул давлат органлари томонидан Олий Мажлис палаталари кенгашлари тасдиқлаган чора-тадбирлар режасида назарда тутилган топшириқлар ижроси юзасидан белгиланган муддатларда Олий Мажлис палаталари ва Конституциявий судга ахборот киритиш.

2027 йил 1 августдан бошлаб Конституциявий суд фаолиятига қуйидаги имкониятларга эга “E-KSUD” ахборот тизими синов тариқасида жорий этилади:

(а) Конституциявий судга электрон шаклда мурожаат қилиш ва мурожаатларни кўриб чиқиш жараёнини онлайн кузатиб бориш;

(б) фуқаролар ва юридик шахсларга одил судловга эришишда қулайлик яратиш мақсадида интерактив хизматлар кўрсатиш;

(в) суд мажлисларини жонли эфирга узатиш имкониятини яратиш;

(г) ногиронлиги бўлган шахслар учун зарур шарт-шароитларни яратиш.

Конституциявий суд фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан самарали таъминлаш мақсадида 2026 йил 1 январдан қўшимча 8 та штат бирлиги ажратилади. 

Вазирлар Маҳкамаси 2026 йил 1 мартга қадар Конституциявий судни алоҳида бинода жойлаштириш, уни реконструкция қилиш ва жиҳозлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарорини қабул қилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг