Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«London post»: Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя тизимини янги босқичга олиб чиқди

«London post»: Ўзбекистон ижтимоий ҳимоя тизимини янги босқичга олиб чиқди

Британиянинг машҳур «London post» янгиликлар порталида Ўзбекистоннинг камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоянинг янги модели тажрибаси ҳақида мақола чоп этилди.

Мазкур мақола Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя тизими янги босқичга олиб чиққани ва бунда 2,8 миллион аҳоли қамраб олинганини эътироф этади.

«Янги сиёсий ирода ва 2023 йилда қабул қилинган Конституция мамлакатни «ижтимоий давлат» сифатида белгилаб, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришни давлатнинг асосий вазифаси этиб белгилади.

Миллий ривожланиш стратегияси – «Ўзбекистон–2030» – 2026 йилга қадар камбағаллик даражасини икки баравар қисқартириш мақсадини кўзда тутади», – деб ёзади нашр.

Қайд этилишича, 2023 йилга келиб, янги ташкил этилган Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги  ҳамда ҳудудий «Инсон» марказлари орқали тахминан 2,3 миллион эҳтиёжманд оила давлат ёрдами билан таъминланди. Бу кўрсаткич 2017 йилдагидан тўрт баравар юқори.

Пенсия ва нафақалар ҳам сезиларли – ислоҳотлардан олдинги даврга нисбатан 1,5 бараварга кўпроққа ошди.

2024 йил 1 ноябрдан амалга киритилган «Камбағалликдан фаровонликка» дастури орқали оилаларга қуйидаги йўналишларда кўмак кўрсатилмоқда:

  • Барқарор бандлик ва даромад ошириш;
  • Таълим ва касбий ўқувга етарли имконият яратиш;
  • Давлат кафолатланган соғлиқни сақлаш хизматларига эга бўлиш;
  • Ижтимоий хизматларга кириш имкони;
  • Турар жой шароитини яхшилаш;
  • Маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш;
  • Давлат идоралари билан тўғридан-тўғри мулоқот ва ҳамкорлик.

Шу кунга қадар 600 мингдан зиёд оила 1,3 миллионта ижтимоий хизматдан фойдаланган, шу жумладан соғлиқни сақлаш бўйича 2,2 миллионта хизмат кўрсатилган.

Нашр, шунингдек, мамлакатда «Камбағал оилалар реестри» яратилгани, ҳозирда унда 667 минг оила (2,8 миллион киши) рўйхатдан ўтгани, бу маълумотлар эса камбағалликни қисқартириш имкониятларини аниқ баҳолашга ёрдам беришини ёзади.

«Самарадорлик бўйича, 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида рўйхатдаги оилаларнинг киши бошига тўғри келадиган даромади 174 минг сўмдан 338 минг сўмгача, яъни деярли икки баравар ошган. 73 минг оила илк бор расмий иш ҳақига эга бўлган, 150 минг оила эса камбағалликдан чиқишга муваффақ бўлган.

Барқарорлик нуқтаи назаридан эса оилалар қизил, сариқ ва яшил тоифаларга ажратилган бщлиб, бу тизим ёрдамининг манзилли бўлишини таъминлайди: қизил тоифа ижтимоий қўллаб-қувватланса, сариқ тоифа бандлик ва малака дастурларига йўналтирилади, яшил тоифа эса камбағалликка қайтишнинг олдини олади», – дейилади мақолада.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилаётган дастурлар моддий ёрдамдан ташқари, фуқароларнинг даромад топиши, иш билан таъминланиши ва инсон капитали ривожланиши учун замин яратмоқда. Бу эса мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишига тўғридан-тўғри ҳисса қўшяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг