Мактабгача ва мактаб таълим вазирлигида қатор тайинловлар амалга оширилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида бир қатор янги тайинловлар амалга оширилди. Унга кўра, соҳадаги турли йўналишларга масъул раҳбар ва мутахассислар лавозимларга тасдиқланди.
Жумладан:
- Бурхон Ахмедов — Ички аудит департаменти директори;
- Бахадир Дадабаев — Жамоатчилик асосида вазирнинг мурожаатлар билан ишлаш бўйича маслаҳатчиси;
- Бахтиёр Амиров — Вазир ёрдамчиси;
- Беҳзод Хўжақулов — Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи;
- Хусан Ғаниев — Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш бошқармаси бошлиғи;
- Дилшод Юсупов — Ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқарма бошлиғи;
- Рустам Уктамов — Инфратузилмани ривожлантириш ва биноларни эксплуатация қилиш бошқармаси бошлиғи;
- Азамат Нишанов — Давлат хусусий шерикликни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи;
- Қаҳрамон Алмарданов — Ўқув жараёнини методик таъминлаш ва дарсликлар бошқармаси бошлиғи;
- Сирожиддин Абдукаримов — Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш, рақамлаштириш ва сунъий интеллектни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter