Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Малайзия Исроил фуқароларини депортация қилади

Малайзия Исроил фуқароларини депортация қилади

Фото: Anadolu Ajansı

Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим мамлакат ҳудудида аниқланган ҳар қандай Исроил фуқароси зудлик билан депортация қилинишини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Куала-Лумпур Исроил давлатини тан олмайди.

Ушбу баёнот Жоҳор штатидаги «Network School» хусусий турар жой ҳамжамияти фаолиятида Исроил фуқароси иштирок этган бўлиши мумкинлиги юзасидан олиб борилаётган тергов фонида янгради. Жоҳор штати расмийларининг мурожаатидан сўнг Малайзия Ички ишлар вазирлиги мазкур ҳолат бўйича текширув бошлаган.

«Бу масала тегишли идоралар ихтиёрига топширилган. Ўйлайманки, бу борада Олий таълим вазири изоҳ беради. Агар қонунбузарлик аниқланса, албатта тегишли чоралар кўрилади. Агар бу ишда Исроил фуқаролари иштирок этгани тасдиқланса, улар зудлик билан депортация қилинади, чунки Малайзия Исроилни тан олмайди», — деди у 15 июл куни бўлиб ўтган жамоатчилик тадбирида.

Шунингдек, расмийлар «Forest City» халқаро турар жой мажмуасида текширилган 266 нафар хорижликнинг ҳужжатлари ҳақиқий эканини маълум қилди.

Қайд этилишича, Исроил паспорти билан Малайзияга кириш одатда фақат махсус рухсатнома асосида амалга оширилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг