Мирободда фестивал сабаб автомобиллар ҳаракати чекланади

Пойтахтнинг Миробод туманида транспорт воситалари ҳаракати чекланади.
Тарас Шевченко кўчасида гастрономик-кўнгилочар фестивал ўтказилиши муносабати билан:
- Тарас Шевченко кўчасининг Фидокор кўчаси кесишмасидан Нукус кўчаси кесишмасигача;
- Саййид Барака кўчасининг Ойбек кўчаси кесишмасидан Амир Темур шоҳ кўчасигача бўлган қисм 16 октябр соат 16:00 дан 20 октябр соат 07:00 гача барча транспорт воситалари ҳаракати учун ёпилади.
"Кўрсатилган даврда муқобил йўналишлардан фойдаланишингизни тавсия этамиз", дейилади Миробод тумани ҳокимлиги хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter