Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

"Тах-тепа" этно овулида Халқаро этно-маданий фестивал ўтказилди

Фото: Жўқорғи Кенгес.

Бугун Тахтакўпир туманининг "Белтов" аҳоли пунктида, "Тах-тепа" этно овулида Халқаро этно-маданий фестивалнинг очилиш маросими ўтказилди

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, барча йиғилганларни фестивал очилиши муносабати билан табриклади. 

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Т.Худайбергенов, Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов, Қозоғистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамкулов иштирок этди. 

Таъкидланганидек, асрлар давомида турли миллат вакиллари ягона халқ бўлиб, аҳил-иноқ яшаб, юртимиз тараққиётига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. 

Ҳурматли Президентимизнинг алоҳида эътибори билан қайта ҳаёт бағишланган "Белтов" овулида кенг кўламли қурилиш-таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, бугун чин маънода янгича қиёфага эга бўлди. Бу қишлоқ ёнида «Бóрши таw» тепасида қурилган, ўтмишимиздан дарак берувчи, миллийлигимизни ўзида мужассам этган «Тах-тепа» этно-қишлоғи ҳудудга янада ўзгача кўрк, ўзгача чирой бағишламоқда. 

Бугунги ўтказилган этно-маданий фестивал айнан шу жойда ўтказилганида катта маъно бор. Чунки бу ерда ташкил этилган 70 та Қора уй юртимизда яшаётган турли миллат вакилларининг ўзлигини намоён этиб турган бўлса, қўшни қишлоқ манзарасини ўзида мужассам этган 16 та Пахса уйлар орқали аждодларимизнинг яшаш шароитлари билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўламиз. 

Ўтказилган фестивал доирасида ташкил этилган турли тадбирлар, қардош халқларнинг миллий урф-одат ва анъаналарини ўзида мужассам этган тарзда саҳналаштирилган кўринишлар, миллий рақс ва қўшиқлар ижро этилиши, халқимизнинг миллий ўйинлари, бахши ва жировларнинг ажойиб чиқишлари барчага бирдек манзур бўлди. 

Юқори савияда ташкил этилган фестивал хориждан келган меҳмонлар, маҳаллий иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг