Mobiuz болалар учун хавфсиз рақамли олам — MobiKidsни ишга туширди
Mobiuzдан MobiKids — бу 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланган, хавфсиз контентга эга рақамли экотизимдир.
Ўзбекистон — дунёнинг энг ёш мамлакатларидан бири. Аҳоли сонининг қарийб учдан бир қисмини 14 ёшгача бўлган болалар ташкил этади, интернет фойдаланувчилари сони эса 32,7 миллион кишидан ошди. Болалар смартфонлардан тобора эрта ёшда фойдалана бошламоқда ва кўпинча назоратсиз рақамли муҳитга тушиб қолмоқда.
MobiKids — ушбу муаммога ечимдир: бу ота-оналар фарзанди кўраётган контентдан хотиржам бўлиши мумкин бўлган хавфсиз, тизимли ва ривожлантирувчи макон. Платформа таълимий иловалар, мультфильмлар, эртаклар, ўйинлар ва сунъий идрокка асосланган материалларни бир жойга жамлайди.
Контент учта ёш гуруҳига мослаштирилган: кичкинтойлар ва мактабгача ёшдаги болалар (2–5 ёш), кичик мактаб ёшидаги болалар (6–9 ёш) ҳамда ўсмирлик арафасидаги болалар (10–12 ёш).
✓ Кичкинтойлар катта тугмачали ва матни кам бўлган содда мультфильмлар, эртаклар ҳамда аллалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
✓ 6–9 ёшли мактаб ўқувчилари билимларни ўйин тарзида мустаҳкамловчи интерактив китоблар ва викториналардан иборат «Todly» ўқув иловасидан фойдаланишлари мумкин.
✓ 10–12 ёшли болалар учун эса HTML5 ва Android ўйинлари, совринли танловлар бор. Шунингдек, шахсийлаштирилган эртакларни яратишда сунъий идрокдан фойдаланадиган ва уларни ота-оналар овози билан сўзлаб бериш имконини берувчи «Shamaze» иловаси мавжуд. «Shamaze UZ» махсус талқини Ўзбекистон бозори учун мослаштирилган.
Контентнинг бир қисми сунъий идрок ёрдамида яратилади — бу MobiKidsни Марказий Осиёда шундай имкониятга эга бўлган илк болалар сервисларидан бирига айлантиради.
Порталга асосий кириш барча Mobiuz абонентлари учун бепул. Рўйхатдан ўтиш ҳам, иловани юклаб олиш ҳам шарт эмас. Бутун контент кутубхонасини очувчи премиум-обуна кунига 2 400 сўм туради. Қисман кириш режими ҳам мавжуд: ҳисобда маблағ етарли бўлмаса, 800 сўм ечиб олинади ва чекланган миқдордаги ўйинлар, мультфильмлар ҳамда аудиоматериаллар тўплами очилади.
Обунани уч хил усулда улаш мумкин: mobikids.uz сайти орқали, 0707 рақамига START сўзи ёзилган SMS юбориш орқали ёки 0707# USSD-сўровини териш орқали.
Батафсил маълумот билан www.mobi.uz ва mobikids.uz сайтлари орқали танишиб чиқишингиз мумкин.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter