Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Молия бўлими бошлиғи ҳокимлик пулларини талон-торож қилгани ошкор бўлди

Молия бўлими бошлиғи ҳокимлик пулларини талон-торож қилгани ошкор бўлди

Фото: Xabar.uz

Бағдод туманида ҳокимлик жамғармасидаги пулларни талон-торож қилган собиқ молия бўлими бошлиғи аниқланди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Унда Бағдод тумани Иқтисодиёт ва молия бўлимининг собиқ бошлиғи У.М. (муқаддам ЖКнинг 167-моддаси билан судланган) ҳокимлик жамғармасидаги 600 млн сўмни «Чек-Хитой» МФЙ ҳудудидаги савдо дўконлари атрофини ободонлаштириш мақсадида «T.W.» МЧЖ ҳисоб рақамига ўтказиб, 380 млн сўмини нақдлаштирган.  Сўнгра ушбу пуллар ҳисобидан МЧЖ раҳбари Ж.Т.дан 27 000 АҚШ долларини олиб, ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг