Наманганда «Энергосавдо» юрисконсулти ушланди
Наманган вилоятида электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича ҳисобланган жаримани йўқ қилиб беришни ваъда қилган юрисконсулт ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косонсой тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Косонсой туман «Энергосавдо» бўлими юрисконсульти М.М.«Сойча» МФЙда яшовчи фуқаронинг хонадонида электр тармоғига ноқонуний уланганлик ҳолати бўйича тузилган далолатномага асосан ҳисобланган 28,6 млн сўм жаримани йўқ қилиб бериши эвазига ўз хизмат хонасида 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter