Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термизда наркотикни ички аъзосида олиб кирган Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Термизда наркотикни ички аъзосида олиб кирган Афғонистон фуқароси қўлга олинди

Фото: ДХХ

«Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Ички ишлар ва Божхона органлари билан ҳамкорликда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйди.

Жумладан, Денов туманида 1980 йилда туғилган, аввал наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят учун судланган шахснинг яшаш хонадони текширилганда, у сотиш мақсадида 1 кг 7 грамм «опий» ва 998 грамм «гашиш» сақлаб келаётгани аниқланган.

Туманнинг яна бир ҳудудида 1986 ва 1966 йилларда туғилган, муқаддам наркотик моддалар савдоси билан боғлиқ жиноятлари учун судланган икки нафар фуқаро 491 грамм «гашиш» моддасини шартли харидорга 85 миллион сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби ҳолат Термиз шаҳрида ҳам қайд этилди. 2003 йилда туғилган Афғонистон фуқароси «Термиз халқаро савдо маркази» ҳудудида 506 грамм «опий» моддасини шартли харидорга 2,5 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинган.

Текширув давомида у наркотик моддани қўшни давлатдан яширинча олиб киришда ички аъзосидан «жонли контейнер» сифатида фойдалангани аниқланган.

Ҳозирда ҳар учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг