Навоийдаги ЙТҲда ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди
Жорий йилнинг 2 май куни соат 07:20ларда Конимех тумани «Карак-ата» ОФЙ ҳудудидан ўтувчи А-379 «Навоий-Учқудуқ» халқаро аҳамиятга молик автомобил йўлининг 142-143 км.лар оралиғида ҳайдовчи Н.Ж. бошқарувида бўлган «Nexia-3» русумли автомобил «Зарафшон-Навоий» йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб келиб, тезликни ошириши натижасида йўлнинг хавфли бурилиш жойида рул бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томонга чиқиб кетиб, қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган фуқаро М.А. бошқарувида бўлган «SKANIA 114L» русумли автомашина билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Натижада «Nexia-3» русумли автомобил ҳайдовчиси ва йўловчиси оғир тан жароҳатлари сабаб вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, воқеа тафсилотларини ўрганиш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter