Олтин қиймати 4 150 долларга етди

Кеча, душанба куни жаҳон бозорларида олтиннинг «рекордли юриши» давом этди. Хусусан, Ню-Йорк Comex биржасида декабр фючерси савдолар тарихида биринчи марта бир унция учун 4 100 доллардан ошди.
Тошкент вақти билан соат 16:05 да олтин қиймати олдинги савдолар ёпилишига нисбатан 2,44 фоизга қимматлашиб 4 098 долларга етди.
Савдо амалиётлари чоғида мутлақ рекорд ўрнатилди — қисқа муддатга олтин нархи бир унцияси учун 4 103,81 долларгача кўтарилди.
Олтин ўзи билан кумушни ҳам тортмоқда — ушбу металл декабр фючерси 5,21 фоизга қимматлаб, бир унцияси 49,71 долларга етди.
Экспертлар олтин қимматлашишини маблағларнинг ETF-фондлар (биржа инвестиция фондлари)га оқими кўпайгани билан изоҳлашяпти. Сентябрда жаҳон сармоядорлари ушбу фондларга 15,5 млрд доллар киритишган, бу тарихдаги иккинчи катта кўрсаткич. Bloomberg маълумотига кўра, 2025 йил давомида олтин қиймати 50 фоиздан кўпроқ ошган.
P.S. Сўнгги хабарга кўра, Comex биржасида олтин нархи бир троя унцияси учун 4 150 долларга етди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter