Ўзбекистонда автоcаноат: қайси моделлар кўп ишлаб чиқарилмоқда?
2026 йил январ–март ойларида Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли ўсди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 97 274 тадан 108 769 тага етди.
Юк автомобиллари ишлаб чиқариш ҳам ошган бўлиб, 2025 йилдаги 915 тадан 2026 йилда 1 178 тага кўтарилди. Шунингдек, махсус енгил автомобиллар ишлаб чиқариш 7 426 тадан 11 998 тагача ўсгани қайд этилди.
Энг кўп ишлаб чиқарилган моделлар орасида «Cobalt» етакчиликни сақлаб қолди. Ушбу русум 32 208 тадан 38 397 тагача ошган.
«Damas» ишлаб чиқариши 22 409 тадан 21 503 тага камайган бўлса, «Tracker» 10 513 тадан 10 746 тагача ўсган.
«Onix» моделида пасайиш кузатилиб, 11 774 тадан 8 950 тага тушган. Шу билан бирга, «KIA» автомобиллари 6 150 тадан 7 105 тагача кўпайган. «Chery» ишлаб чиқариши эса деярли барқарор бўлиб, 1 996 тадан 1 981 тага ўзгарган.
Янги брендлар орасида «Haval» автомобиллари 1 885 тадан 2 978 тагача ошгани қайд этилди. «BYD» ишлаб чиқариши эса 2 913 тадан 5 111 тагача кескин ўсган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter