Ўзбекистонда энергетика соҳасини ривожлантириш учун 8 млрд доллар талаб этилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида энергетика соҳасидаги мавжуд муаммолар танқидий муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, келгуси ўн йилда мамлакат энергетика инфратузилмасини ривожлантириш учун 8 миллиард доллар инвестиция талаб этилади.
Шу билан бирга, электр ва газ тармоқларидаги йўқотишларни қисқартириш борасида ишлар етарли эмаслиги таъкидланди. Жорий йилнинг олти ойида электр энергияси йўқотишлари 17,2 фоиз ёки 4,8 миллиард киловатт-соатни ташкил этган. Газ тармоқларидаги йўқотишлар эса 7,6 фоизга, яъни 797 миллион куб метрга етган.
Йиғилишда «Franklin Templeton» таҳлилларига кўра, «Ҳудудий электр тармоқлари» компаниясининг бозор қийматини икки бараварга ошириш имконияти мавжудлиги қайд этилди. Шунингдек, «Uzbekistan Airways»нинг бозор қийматини 40 фоизга, «Ўзбектелеком»никини эса 50 фоизга ошириш салоҳияти борлиги таъкидланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter