Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда энг кўп корхона қайси соҳада?

Ўзбекистонда энг кўп корхона қайси соҳада?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 май ҳолатига республикада жами 580,9 мингта корхона ва ташкилот фаолият кўрсатмоқда.

Энг катта улуш савдо соҳаси ҳиссасига тўғри келган. Мазкур йўналишда 158 минг 483 та корхона фаолият юритмоқда. Бу умумий корхоналарнинг қарийб ҳар тўртинчисини ташкил этади.

Иқтисодиётнинг иккинчи йирик тармоғи сифатида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги қайд этилган. Ушбу соҳада 127 минг 775 та субъект ишламоқда.

Саноат соҳасида эса 61 минг 436 та корхона фаолият юритиб, ишлаб чиқариш тармоғи иқтисодиётдаги муҳим улушни сақлаб қолмоқда.

Статистикага кўра, яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида 32 минг 266 та корхона фаолият олиб бормоқда.

Қурилиш соҳасидаги субъектлар сони 31 минг 489 тага етган. Бу йўналиш сўнгги йилларда инфратузилма ва уй-жой қурилиши фаоллашуви билан иқтисодиётнинг драйверларидан бирига айланмоқда.

Ташиш ва сақлаш соҳасида 18 минг 123 та корхона ишлаётган бўлса, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳасида 14 минг 732 та ташкилот қайд этилган.

Булардан ташқари, ахборот ва алоқа соҳасидаги корхоналар сони эса 12 минг 750 тани ташкил этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг