Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони қанча?
2026 йил 1 август ҳолатига муомаладаги банк карталари сони 75,7 миллион донага етди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.
Йил бошида, 1 январ ҳолатига бу кўрсаткич 68,3 миллион донани ташкил этган эди. Етти ой ичида муомалага қўшимча 7,4 миллионта карта чиқарилди ва ўсиш 10,9 фоизни ташкил қилди.
Ўрнатилган тўлов терминаллари сони шу даврда 430,8 мингтадан 453,5 мингтага кўпайиб, қўшимча 22,7 мингта терминал ишга туширилди (+5,3 фоиз). Банкомат ва инфокиосклар тармоғи эса 40,1 мингтадан 47,0 мингтага етиб, 17,3 фоизга кенгайди.
Тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар 2026 йилнинг январ-июл ойларида 387,4 триллион сўмни ташкил этди. Таққослаш учун, 2025 йилнинг тўлиқ 12 ойида бу кўрсаткич 460,3 триллион сўмга тенг бўлган.
«Карталар сони 10,9 фоизга кўпайган бир пайтда терминаллар айланмасининг 44,3 фоизга ўсгани ҳар бир картанинг фаоллиги ортганидан далолат беради: битта картага тўғри келадиган ўртача ойлик тушум 562 минг сўмдан 731 минг сўмгача етди. Бу нақд пулсиз тўловлар амалиёти кундалик истеъмолда тобора кенгайиб бораётганини кўрсатади», — дейилади хабарда.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter