Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонда қайси соҳаларда юқори ҳақ тўланади?

Ўзбекистонда қайси соҳаларда юқори ҳақ тўланади?

Фото: Xabar.uz

Аввалроқ Ўзбекистонда 2026 йилнинг январ-март ойларида ўртача ойлик номинал иш ҳақи 6 млн 825,9 минг сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.

Маълумотларга кўра, иқтисодий фаолият турлари кесимида энг юқори маош молия секторида қайд этилган. Банк, суғурта, лизинг ва кредит фаолиятида ўртача иш ҳақи 18 млн 595,8 минг сўмга етган.

Шунингдек, ахборот ва алоқа соҳаси ҳам юқори даромадли йўналишлардан бири бўлиб, бу ерда ўртача маош 16 млн 525,4 минг сўмни ташкил этган.

Кейинги ўринларда ташиш ва сақлаш ҳамда саноат соҳалари қайд этилган. Жумладан, ташиш ва сақлаш соҳасида ўртача иш ҳақи 10 млн 709,3 минг сўмни ташкил этган. Саноат соҳасида бу кўрсаткич 8 млн 25,6 минг сўмга тенг.

Савдо соҳасида иш ҳақи 7 млн 213,4 минг сўмни, қурилишда эса 6 млн 496,1 минг сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткичлар республика бўйича ўртача маошга яқин ҳисобланади.

Хизмат кўрсатишга оид айрим соҳаларда эса маош нисбатан пастроқ. Жумладан, санъат, кўнгил очиш ва дам олиш соҳасида 5 млн 357,7 минг сўм, яшаш ва овқатланиш хизматларида 5 млн 331,9 минг сўм атрофида бўлган.

Энг паст ўртача иш ҳақи таълим ҳамда соғлиқни сақлаш соҳаларида қайд этилган. Таълим тизимида ўртача маош 4 млн 615,9 минг сўмни ташкил этган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида эса бу кўрсаткич 4 млн 111,6 минг сўмга тенг бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг