Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистондан Грузияга юк ташувчилар учун электрон рухсатнома тизими жорий этилди

Ўзбекистондан Грузияга юк ташувчилар учун электрон рухсатнома тизими жорий этилди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистон Транспорт вазирлиги Грузия билан ҳамкорликда халқаро автомобил юк ташувлари учун электрон рухсатнома — E-permit тизимини жорий қилди.

Янги тизим халқаро автомобил юк ташувлари учун рухсатномалар олиш жараёнини соддалаштириш, миллий ташувчилар учун қулай шароит яратиш, жараёнларни рақамлаштириш ва ортиқча оворагарчиликларни камайтиришга қаратилган.

Шу мақсадда Грузия билан «икки томонлама», «транзит» ҳамда «учинчи давлатга/дан» йўналишлар бўйича рухсатнома бланкалари тақсимланадиган бланкалар туридан чиқарилди.

Эндиликда мазкур турдаги рухсатномалар миллий ташувчиларга уларнинг аризалари асосида фақат электрон шаклда — E-permit орқали берилади.

Тизимнинг жорий этилиши рухсатномаларни олиш жараёнини тезлаштириш, қоғоз шаклидаги бланкалардан фойдаланишни қисқартириш ва инсон омилини минималлаштириш имконини беради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг