Ўзбекистонга энг кўп манзарали балиқлар Таиланддан импорт қилинди
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–май ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 122,9 минг АҚШ долларига тенг бўлган манзарали тирик балиқлар импорт қилинган.
Ҳисоботга кўра, импорт қиймати 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 44,2 фоизга ошган. Мазкур даврда импортнинг асосий қисми Таиланд ҳиссасига тўғри келди. Ушбу мамлакатдан Ўзбекистонга 86,4 минг долларлик манзарали балиқ етказиб берилган.
Ҳисоботга мувофиқ, иккинчи ўринда Индонезия қайд этилди. Ушбу давлатдан 18,7 минг долларлик манзарали тирик балиқ импорт қилинган.
Кейинги ўринларни Ҳиндистон ва Малайзия эгаллади. Ҳиндистондан 8,2 минг долларлик, Малайзиядан эса 5,1 минг долларлик маҳсулот етказиб берилган.
Шунингдек, Хитойдан 3,4 минг долларлик, Кениядан эса 1,2 минг долларлик манзарали тирик балиқ импорт қилинган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter