Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонга саёҳат қилишга қизиқиш бир йилда 54 фоизга ошди

Ўзбекистонга саёҳат қилишга қизиқиш бир йилда 54 фоизга ошди

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонга саёҳатларга бўлган халқаро қизиқиш сезиларли даражада ошди. Халқаро Expedia Group компанияси маълумотларига кўра, 2026-йил июн ойида мамлакатга саёҳат қилиш билан боғлиқ қидирувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 54 фоизга кўпайган.

Ушбу даврда расмийлаштирилган бронлар сони 45,6 фоизга, харид қилинган авиачипталар сони эса 23 фоизга ошган.

Expedia Group платформаларида Ўзбекистон бўйича энг йирик хорижий бозорлар сифатида АҚШ, Япония, Буюк Британия, Жанубий Корея, Германия ва Франция қайд этилган. Талабнинг энг юқори ўсиши АҚШ ва Японияда кузатилган.

Мамлакат ичида энг оммабоп сайёҳлик йўналишлари Тошкент, Самарқанд ва Бухоро бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, Хивага бўлган қизиқиш ҳам ортиб, шаҳарнинг умумий бронлар ҳажмидаги улуши сезиларли даражада кўпайган.

Дастлабки бронлар таҳлилига кўра, тасдиқланган буюртмаларнинг 82,9 фоизи 2026 йилнинг июл–сентябр ойларига режалаштирилган бўлиб, бу Ўзбекистонда юқори туризм мавсуми арафасига тўғри келади.

Мутахассислар мамлакатга қизиқиш ортишини халқаро авиақатновлар географиясининг кенгайиши, виза тартиб-таомилларининг соддалаштирилиши ҳамда Ўзбекистоннинг хорижий туризм бозорларида фаол тарғиб қилинаётгани билан изоҳлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг