Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг инклюзив лойиҳаси Европа мукофоти финалига чиқди

Ўзбекистоннинг инклюзив лойиҳаси Европа мукофоти финалига чиқди

Ўзбекистоннинг инклюзив лойиҳаси Европа ижтимоий хизматлар соҳасидаги нуфузли мукофот финалистлари қаторида

«Замин» фонди кўмагида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан амалга оширилаётган Халқаро инклюзив хаб лойиҳаси Европа ижтимоий хизматлар соҳасидаги энг нуфузли платформалардан бири — European Social Services Awards 2026 мукофотининг шорт-листига кирди.

Жорий йилда мукофотнинг 10 та номинацияси бўйича қарийб 200 та лойиҳа тақдим этилган. Халқаро инклюзив хаб «Ногиронлиги бўлган инсонлар учун ижтимоий хизматларнинг инклюзивлиги ва қулайлиги» номинациясида финалчилар қаторидан жой олди.

Экспертлар лойиҳанинг ногиронлиги бўлган инсонлар учун касбий таълим олишдан тортиб, меҳнат бозорига кириш ва мустақил ҳаёт кечиришгача бўлган жараёнларни қамраб олувчи яхлит моделини алоҳида эътироф этган.

Халқаро инклюзив хаб модели инсоннинг фақат муайян ижтимоий хизматдан фойдаланишини эмас, балки унинг таълим олиши, касб эгаллаши, ишга жойлашиши ва жамиятда мустақил ҳаёт кечириши учун зарур шароитларни ягона тизимга бирлаштиришга қаратилган.

Энди лойиҳани мукофотнинг кейинги босқичи — октябр ойида ўтказиладиган очиқ овоз бериш жараёни кутмоқда.

European Social Services Awards 2026 ғолиблари 19–20 ноябр кунлари Италиянинг Рим шаҳрида бўлиб ўтадиган тадбирда эълон қилинади.

Ўзбекистонда амалга оширилаётган инклюзив лойиҳанинг Европа миқёсидаги нуфузли мукофот финалчилари қаторига кириши мамлакатда ногиронлиги бўлган инсонларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг жамиятда тўлақонли иштирокини таъминлаш борасидаги ёндашувлар халқаро майдонда ҳам эътироф этилаётганини кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг