Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида техникумлар сони кўп?
2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган техникумлар сони 712 тага етди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, техникумлар энг кўп Қашқадарё вилоятида жойлашган. Ҳудудда жами 71 та техникум фаолият юритмоқда. Ундан кейинги ўринларни Самарқанд ва Андижон вилоятлари эгаллаган. Самарқандда 70 та, Андижонда эса 69 та техникум мавжуд.
Жумладан, техникумлар сони ҳудудлар кесимида қуйидагича:
- Қашқадарё вилояти — 71 та;
- Самарқанд вилояти — 70 та;
- Андижон вилояти — 69 та;
- Фарғона вилояти — 66 та;
- Сурхондарё вилояти — 57 та;
- Тошкент вилоятида ҳам 57 та;
- Навоий вилояти — 27 та;
- Сирдарё вилояти — 26 та;
- Тошкент шаҳрида эса 37 та;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 53 та;
- Наманган вилояти — 53 та;
- Бухоро вилояти — 47 та;
- Хоразм вилояти — 43 та;
- Жиззах вилояти — 36 та.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter