Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Пулни ҳисобингизга бир дақиқада олинг: InfinBANK ва UZCARD бизнес учун тўловларни тезлаштирмоқда

Пулни ҳисобингизга бир дақиқада олинг: InfinBANK ва UZCARD бизнес учун тўловларни тезлаштирмоқда

Тадбиркорлар учун нақд пулсиз тўловларни қабул қилиш билан бирга, тушумни тезда ҳисоб рақамига олиш ҳам муҳимдир. Терминал операциялари бўйича маблағнинг узоқ вақт кечикиши бизнеснинг айланиш имкониятларини чеклаши ва пул оқимларини бошқаришни қийинлаштириши мумкин.

InfinBANK UZCARD тўлов тизими билан ҳамкорликда тадбиркорларга тўловларни қабул қилишдан сўнг дарҳол тушум билан ишлаш имконини берувчи ечимни таклиф қилади.

InfinBANK UZCARD POS-терминалларни бир иш куни ичида улайди. Мутахассислар тадбиркорни барча босқичларда қўллаб-қувватлайди: ариза беришдан тортиб, ускуна ишга туширилиши ва тўловларни қабул қилишгача.

Хизматнинг асосий афзаллиги — маблағнинг тезкор ҳисобга тушиши. Картага тўлов амалга оширилгандан сўнг пул тадбиркорга 1 дақиқа ичида етади. Сервис кечаю кундуз (24/7) ва дам олиш ва байрам кунларини ҳам ишлайди.

Бундай иш тартиби бизнесга тушумни тезроқ бошқариш ва айланма маблағларни мослашувчан бошқариш имконини беради.

Тадбиркорлар учун бу:

  • тушумга тезкор кириш имконияти;
  • ҳамкорлар ва етказиб берувчилар билан тезкор ҳисоб-китоб қилиш имконияти;
  • тушумларни деярли реал вақт режимида назорат қилиш;
  • молиявий оқимларнинг ошкоралигини ошириш дегани.

InfinBANK орқали уланган UZCARD POS-терминаллари нақд пулсиз тўловларни қабул қилиш воситаси бўлиб қолмай, балки бизнес молиясини бошқаришнинг замонавий инфратузилмаси қисмига айланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг