Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин «тахти қимирлаб қолган» Мадуро билан гаплашди: нималар маълум?

Путин «тахти қимирлаб қолган» Мадуро билан гаплашди: нималар маълум?

Кремлнинг хабар беришича, Россия президенти Владимир Путин Венесуэла раҳбари Николас Мадуро билан телефон орқали суҳбатлашди

Икки давлат раҳбари 2025 йил ноябр ойида кучга кирган стратегик шериклик ва ҳамкорлик шартномасига мувофиқ Россия-Венесуэла дўстона муносабатларини янада ривожлантириш бўйича фикр алмашдилар, дейилади хабарда. 

Путин Венесуэла халқи билан бирдамлигини билдирган ва Мадуро ҳукуматининг ташқи босим кучайиб бораётган бир пайтда миллий манфаатлар ва суверенитетни ҳимоя қилишга қаратилган сиёсатини қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади. 

«Икки давлат ҳам савдо-иқтисодий, энергетика, молиявий, маданий, гуманитар ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларни изчил амалга оширишга ўзаро содиқлигини тасдиқладилар», дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Трамп ҳокимиятга келгач, Венесуэла атрофида вазият кескинлашди. Ҳатто АҚШ Мадуродан ҳокимиятдан кетишни талаб қилгани ҳақида маълумотлар тарқалди. АҚШ ҳарбийлари Кариб ҳавзасида фаоллашди.  Айрим таҳлилчиларга кўра, Мадуро ҳокимияти АҚШ ҳужуми сабаб қулаши мумкин. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг