Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 5 фоизга ўсди

Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 5 фоизга ўсди

Фото: Xabar.uz

2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳаларида барқарор ўсиш қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Ушбу тармоқларда ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар умумий ҳажми 63,4 трлн сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 5,1 фоизга ўсган.

Энг катта улуш деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ҳамда ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматларга тўғри келди. Бу йўналишда ишлаб чиқариш ҳажми 59,8 трлн сўмни ташкил этди.

Ўрмон хўжалигидаги кўрсаткичлар 3,1 трлн сўм даражасида қайд этилди.

Балиқчилик хўжалигида эса 540,1 млрд сўмлик маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг