Қурбон ҳайити куни Тошкентда метро ва автобуслар соат 04:00дан иш бошлайди
27 май Қурбон ҳайити муносабати билан фуқароларга янада қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳридаги автобус йўналишлари ва метрополитен соат 04:00 дан ўз ҳаракатини бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Йўлларда тирбандликларни олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фуқаролардан Қурбон ҳайити намозига ташриф буюришда жамоат транспорти хизматидан фойдаланишни сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, шу куни Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда Қурбон ҳайити намози эрталаб соат 05:10да ўқилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter