Қурбон ҳайити намози вақтлари эълон қилинди
Юртимиздаги жоме масжидларда 2026 йил 27 май чоршанба куни Қурбон ҳайити намози ўқилади.
Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда эрталаб соат 05:10 да Қурбон ҳайити намози ўқилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар берди.
Республикамиз ҳудудларида Қурбон ҳайити намози жоме масжидларда қуйидаги вақтларда адо этилади:
Андижон 05:05
Наманган 05:05
Фарғона 05:05
Тошкент ш. 05:10
Тошкент в. 05:10
Сирдарё 05:20
Жиззах 05:20
Самарқанд 05:30
Сурхондарё 05:30
Қашқадарё 05:35
Навоий 05:35
Бухоро 05:35
Хоразм 05:50
Қорақалпоғистон Рес. 05:55
Юқорида кўрсатилган вақтлар қуёш чиққанидан кейин 15-20 дақиқалик фарқни инобатга олиб белгиланди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter