Саида Мирзиёева Пекинда Ва И билан мулоқот ўтказди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Хитой ташқи ишлар вазири билан учрашди.
Мирзиёева Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, ХКП МҚ Ташқи ишлар бўйича комиссияси девони раҳбари, Хитой ташқи ишлар вазири жаноб Ван И билан учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтганини билдирган.
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги стратегик шериклик янги босқичга кўтарилиб, кенг имкониятлар эшиклари очилмоқда. Шу нуқтаи назардан савдо, иқтисодиёт, инвестиция ва маданий алоқалар каби устувор йўналишлардаги муносабатлар ривожини муҳокама қилиш алоҳида аҳамият касб этди.
Суҳбат чоғида томонлар глобал масалалар бўйича умумий қарашларни шакллантиришга алоҳида тўхталди.
Саида Мирзиёева Ван Ига илиқ ва мазмунли суҳбат учун миннатдорлик билдирди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter