Саксовул кесганлар 65 млн сўмдан ортиқ жаримага тортилди
Бухоро вилоятининг Ромитан тумани, Газли чўл ҳудудида ўтказилган назорат-рейд тадбирлари давомида саксовул кесиб олиб кетаётган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар ахборот хизмати «Xabar.uz»га маълум қилди.
Назорат давомида давлат рақамисиз ҳаракатланаётган иккита автомашина тўхтатилиб, текширилганида уларга ўрмон фонди ерларидан ноқонуний равишда кесиб олинган саксовул ортилгани аниқланган. Ҳолат юзасидан 5 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. Қонунбузарларга 51 миллион 500 минг сўм жарима солинган ҳамда табиатга етказилган зарар миқдори 13 миллион 544 минг сўм, деб баҳоланган.
«Саксовулни ноқонуний кесиш жами ҳисобда 65 миллион сўмдан ортиқ молиявий жавобгарликка сабаб бўлди. Экология қонунчилигини бузган ҳар қандай ҳаракат қонуний жавобгарликка олиб келиши яна бир бор эслатилди», — деди вилоят ички ишлар ахборот хизмати ходими.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter