Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистони Эрон билан ўзаро ҳужум қилмаслик бўйича битим тузмоқчи

Саудия Арабистони Эрон билан ўзаро ҳужум қилмаслик бўйича битим тузмоқчи

Фото: Anadolu Ajansi

Саудия Арабистони ўз иттифоқчилари билан можаро тугагач Яқин Шарқ давлатлари ва Эрон ўртасида тажовуз қилмаслик пактини тузиш ғоясини муҳокама қилди. Юу ҳақда Financial Times дипломатик манбаларга таяниб хабар берди

Нашр манбаларига кўра, Ар-Риёд Совуқ уруш даврида Европадаги кескинликни юмшатган 1970-йиллардаги Хелсинки жараёнини потенциал модел сифатида кўриб чиқмоқда. 

Хелсинки келишувлари 1975 йилда Европа мамлакатлари, АҚШ ва Совет Иттифоқи томонидан халқаро кескинликни камайтириш учун имзоланган.

У урушдан кейинги чегараларни тан олиш, давлатларнинг ҳудудий яхлитлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал қилиш, иқтисодий ҳамкорлик ва бошқа масалаларни ўз ичига олган. 

Саудия Арабистони Эроннинг ҳозирги можародан заифлашган ҳолда чиқиб кетишини, аммо барибир қўшниларига таҳдид солишини кутмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, тажовуз қилмаслик пактини тузиш кўриб чиқилаётган ғоялардан биридир. 

Дипломатларнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи бу ғояни қўллаб-қувватлади ва бошқа Форс кўрфази давлатларини ҳам қўшилишга чақирди. Европа бу пакт Теҳронга тажовуз қилмаслик кафолатларини бериш орқали келажакдаги можароларнинг олдини олишга ёрдам беради, деб ҳисоблайди. Исми ошкор қилинмаган араб дипломати ушбу пактни аксарият араб ва мусулмон мамлакатлари, шунингдек, Эрон маъқуллашини таъкидлади. 

«Ҳаммаси пактда ким иштирок этишига боғлиқ: ҳозирги шароитда Исроил ва Эронни бирлаштириб бўлмайди. Аммо Исроилсиз бу ташаббус самарасиз бўлиб чиқиши мумкин», деди дипломат.

Икки манба шунингдек, БААнинг ҳар қандай келишувга қўшилишга тайёрлигини шубҳа остига қўйди, чунки у Форс кўрфази давлатлари орасида Эронга нисбатан энг муҳим позицияни эгаллайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг