Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудияда 10 млрд долларлик Трамп меҳмонхонаси ва голф клуб қурилади

Саудияда 10 млрд долларлик Трамп меҳмонхонаси ва голф клуб қурилади

Саудия Арабистонининг Dar Global ишлаб чиқарувчи компанияси Trump бренди остида иккита ҳашаматли лойиҳани ишга туширганини эълон қилди.

Reuters хабар беришича, Ар-Риёд ва Жидда шаҳарларида умумий қиймати 10 миллиард доллар бўлган гольф клуби ва меҳмонхона қурилади. 

Trump International Golf Club  гольф майдони, ҳашаматли меҳмонхона ва премиум турар-жой мажмуаларини ўз ичига олган дарвозали жамоа бўлади. Лойиҳа 2,6 миллион квадрат метр майдонни эгаллайди. Жидда шаҳрида офис ва турар-жой майдонларини ўз ичига олган кўп мақсадли Trump мажмуаси қурилиши режалаштирилган. 

Dar Global бош директори Зиад Эл-Чаарнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳаларнинг қурилиши Саудия Арабистонининг иқтисодиётни диверсификация қилиш, нефтга қарамликдан халос бўлиш ва тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилишга қаратилган 2030 йилги Vision ривожланиш стратегиясига мос келади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг