Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сергели туманига янги ҳоким тайинланди

Сергели туманига янги ҳоким тайинланди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги.

Исматов Даврон Раҳимжонович Сергели тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Даврон Исматов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 

Маълумоти олий – Тошкент молия институти ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат бошқарув академиясида таҳсил олган. 

2024 йил феврал ойидан Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

Аввал бу лавозимда Элбек Шукуров ишлаб келаётганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг