Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев Тўқаевни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Тўқаевни туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 17 май куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Қозоғистон президенти Қасим-Жўмарт Тўқаевни таваллуд куни билан самимий табриклаб, қардош Қозоғистон халқининг фаровонлиги ва равнақи йўлидаги масъулиятли давлатчилик фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Бўлажак икки томонлама учрашувлар ва кўп томонлама тадбирлар режаси кўриб чиқилди.

Савдо, саноат кооперацияси, самарали логистика, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, маданий алмашинув каби устувор йўналишларни қамраб олган икки томонлама амалий ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш борасидаги ишларни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг