Шавкат Мирзиёевнинг Бельгияга расмий ташрифи якунланди
Ўзбекистон етакчиси Брюссель шаҳрида Европа кенгаши Президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ҳамда Бельгияликлар Қироли Филипп билан самарали музокаралар ўтказди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги тарихий битимни имзолаш маросимида ҳам иштирок этди. Ушбу ҳужжат ўзаро манфаатли ҳамкорликни, энг аввало, савдо ва инвестиция соҳаларида кенгайтириш ва мустаҳкамлаш учун янги, кенг қамровли ҳуқуқий асос яратади.
Давлатимиз раҳбари Европанинг етакчи компаниялари ва молиявий институтлари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказиб, устувор йўналишларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.
Ташриф давомида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича Европа Иттифоқи билан икки томонлама музокаралар якунлангани ҳам маълум қилинди.
Дастурдаги тадбирлар якунлангач, Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter