Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сирдарёда 4 йигит сувга тушиб кетган машина ичида қолиб ҳалок бўлди

Сирдарёда 4 йигит сувга тушиб кетган машина ичида қолиб ҳалок бўлди

Сирдарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тўрт нафар – 19-20 ёшлардаги йигитлар ҳалок бўлди. Улар воқеа содир бўлган куни футболдан қайтишаётган бўлган.

Миллар дастурида хабар берилишича, жорий йилнинг 26 декабрь куни тахминан соат 21:30 да 2001 йилда туғилган ҳайдовчи стадиондан тўрт нафар танишини олиб, уларни манзилларига етказиш мақсадида йўлга чиққан. Ҳаракат давомида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва автомобиль йўловчилари билан бирга каналга тушиб кетган.

Ҳайдовчи чўкаётган автомобилдан чиқишга муваффақ бўлган ва ҳозирда шифохонада қолмоқда.

Автомобилда бўлган тўрт нафар йигит эса машинадан чиқа олмай сувга чўкиб ҳалок бўлган. Уларнинг барчаси бир маҳаллада яшагани айтилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди – одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг