Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Стоматология хизматлари нархи ўтган йилга нисбатан қанча ошди?

Стоматология хизматлари нархи ўтган йилга нисбатан қанча ошди?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил апрел ойида стоматологик хизматлар нархи бир ой давомида ўртача 0,3 фоизга ошган. Ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда эса мазкур хизматлар 4,4 фоизга қимматлашган.

Қайд этилишича, нархлар ўсиши фақат стоматология соҳаси билан чекланмаган. Тиббиётнинг бошқа хизмат турларида ҳам қимматлашиш динамикаси кузатилган. Хусусан, диагностик визуализация ва тиббий лаборатория хизматлари нархи апрел ойида ўртача 0,6 фоизга ошган.

Шу жумладан, диагностик визуализация ва лаборатория хизматлари нархи 2025 йил апрелига нисбатан 7,7 фоизга қимматлашган. Бу тиббий хизматлар орасида энг юқори ўсиш кўрсаткичларидан бири бўлган.

Шунингдек, кўз учун ёрдамчи маҳсулотлар нархида ҳам ўсиш қайд этилган. Апрель ойининг ўзида мазкур маҳсулотлар 0,6 фоизга қимматлашган. Йиллик ҳисобда эса кўз учун ёрдамчи воситалар нархи 3,1 фоизга ошгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2026 йилнинг январ–март ойларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида кўрсатилган хизматлар ҳажми 5,4 триллион сўмни ташкил этгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг